25 Iyul 2019 Yil 3427

Қидирувда кўмак сўраймиз

Telegram мессенджерида 19 ёшли Нарзуллаева Зулхумор Холмуродовна бедарак йўқолгани тўғрисидаги маълумот тарқалди. Унинг қариндошлари ички ишлар органларига мурожаат қилишмаган. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари   мессенджердаги гуруҳлардан бирида хабарни кўриб, эълон қилинган рақамлар орқали қизнинг қариндошлари билан боғлангач, қизнинг онаси ариза билан мурожаат қилган.            

Зулхуморнинг онаси Сергели тумани ИИО ФМБ ходимларига маълум қилишича, улар Сурхандарё вилояти Денов туманидан келишган ва Сергели туманида Нилюфар кўчаси 77/7 манзили бўйича жойлашган тегирмонда ишлашади ва вақтинчалик ушбу завод ҳудудидаги алоҳида хонада истиқомат қилишади. 23-июль куни эрталаб соат тахминан 8.30 да оилавий жанжалдан сўнг қиз уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. 

Қизни кўрганлар Сергели тумани ИИО ФМБга 712580242, 712580854, 712575704 рақамлари ёки Тошкент шаҳар ИИББга 102, 712323040, 712324050 рақамлари орқали, ёхуд суратда кўрсатилган рақамлар орқали боғланиб, хабар беришларини сўраймиз.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech