Куртка ўғирлигида гумонланувчи шахс қўлга олинди

15 ноябрь куни Яшнобод тумани ички ишлар органларига 36 ёшли Анвар К. мурожаат қилиб, шу куни тахминан соат 19.00 да масжидга келиб курткасини кириш эшиги олдида қолдирган. Бир оздан сўнг эса Анвар курткасини қолдирган жойда топа олмаган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи – 28 ёшли Жасур А. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.