Ўқишга “киришда” ёрдам беришни ваъда қилиб, 3 минг АҚШ доллари олган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

8 сентябрь куни Чилонзор туманида 27 ёшли Бухоро вилоятилик Жаҳонгир М. 42 ёшли Бухоро вилоятилик Фазила У.га Россия университетларидан бирига киришда ёрдам беришини ваъда қилганлиги факти аниқланди. Ўз “хизматлари” учун Жаҳонгир 3000 АҚШ доллари олган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.