Фуқаролар томонидан санитария-эпидемиология талаблари бузилганлиги билан боғлиқ фактлар бўйича мунтазам равишда профилактик ишлар олиб борилмоқда

Коронавирус инфекцияси тарқалиши суръатини пасайтириш мақсадида жорий қилинган карантин чекловларини бугун (жорий этилганидан икки ой ўтгач) ҳам пойтахт аҳолиси томонидан жиддий қабул қилинмаяпти. Шу муносабат белгиланган талабларни бузган қоидабузарлар билан профилактик ишлар олиб борилмоқда.

Масалан, 26 май куни Юнусобод тумани 2-сон ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майор В. Хидирова ушбу масала бўйича Тошкенда яўовчи 41 ёшли Гўзал Б. билан, Наманган вилоятилик 32 ёшли Феруза Р. ва Бухоро вилоятилик 24 ёшли Раъно К.лар билан профилактик суҳбатлар ўтказди. Уч нафар аёллар карантин талабларини бузганликлари учун Юнусобод тумани 2-сон ИИБга олиб келинганлар.

Бундан ташқари, майор В. Хидирова профилактика инспектори катта лейтенант А. Музаффаров билан бирга Юнусобод туманида яшовчи Е.М. ва С.К.ларнинг яшаш жойларидан хабар олиб, уларда белгиланган қоидаларни бузиш ҳолатлари қайтарилмаслиги учун суҳбат ўтказилди.