Фуқароларнинг ИИББ ходимларининг байрам кунларида олиб борган хизматлари бўйича мулоҳазалари

Кеча байрам муносабати билан безатилган асосий арчада бўлиб, ўзимизни халқимизнинг ва байрамнинг бир қисмилигимизни ҳис этдик. Умумий хурсандчилик бизни бирлаштирганлиги ЙҲХБ ходимларининг пиёдаларга йўлни кесиб ўтишга кўмаклаша туриб байрам билан табриклашларидан билиниб турар эди. 

Яна бир қувонарли ҳолат: ИИББ ходимлари йигит ва қизларни байрам уюштирилаётган ҳудудга киритиш учун махсус темир воситаларини изловчи ускунадан алоҳида ўтказиб, табассум ила байрам билан табриклашарди.

Одатда бўш бўладиган кенг кўча байрам кунлари миллионлаб турли хил ёритгичлар билан безалиб турганлиги кўзни қувонтирадиган ҳолат. Замонавий ашулалар янграб турар, тўпланган одамлар эса атрофдаги шароитлардан хурсанд эдилар. Улар хоҳлаган жойларида расмга тушиб, болалар толиққан бўлишса ижарага коляскалар олиб, иссиқ чой билан ўриндиқларда ҳордиқ чиқариб ўтиришарди. Ҳар бир ўриндиқ ёнида ахлатдонлар ўрнатилганлиги атроф-муҳитни тозаликда сақлашда алоҳида ўринга эга.

Бундай шароитларни кўрган одамлар кейинги кунларда фарзандларсиз, ўзлари алоҳида ҳордиқ чиқариш учун келишарди. Бу ажойиб манзара, шундай эмасми? 

Шу билан бирга бу ерда текин Wi-Fi бор.

Албатта бориб кўринг. Байрам 8 январгача давом этади.

Хуршид Тўхтаев

ИИББ ходимлари ёш болаларнинг саломларига хушмуомалалик билан алик олишлари жуда қуванарли ҳолат. Бундай мулойимликни гувоҳи бўлган болалар йўл-йўлакай кўрган ҳар бир ИИББ ходимига “ассалому алайкум!” дея салом беришар эди. Шу каби оддий бир илиқ салом ички ишлар ходимининг ижобий сиймосини шакллантира олади. ИИББга раҳмат!