Ўз отасини урган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

26 июнь куни тахминан соат 19.00 да Юнусобод туманида 37 ёшли Б.А. отаси 65 ёшли Б.А. билан жанжаллашиш давомида унга тан шикастлари етказган. Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра 65 ёшли Б.А.га енгил даражадаги тан шикастлар етган. Унинг ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109 моддаси («Қасддан баданга енгил шикаст етказиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.