Ёш ППХ ходими ва тажрибали тезкор ходими сергаклиги сабаб қидирувда бўлган икки нафар шахсларни қўлга олдилар

Чилонзор тумани ИИО ФМБ Жиноят қидирув бўлими тезкор ходими, майор Ж. Амонов ва ППХ бригадасининг 4-баталони ходими сафдор Д. Сайфуддинов, 18 май куни Шайхонтоҳур туманида 41-ёшли Жалол Х. Исмли шахсни қўлга олишди. Маълум бўлишича ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисмига биноан ("Фирибгарлик"), 184-моддаси 3-қисми ("Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловлардан бўйин товлаш") ва 189-моддаси 2-қисми (" Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш ") бўйича айбланмоқда.
19 май куни, Яшнобод туманида шу икки ходимлар 25 ёшли Виталий Б. Исмли шахсни қўлга олишди. Мазкур шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмига биноан жиноят содир этишда айбланиб, Жиноят ишлари бўйича Чилонзор суди томонидан қидирувга берилган эди.