Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ишчилари!

Сизни Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби номидан ва шахсан ўзимнинг номимдан касб байрамингиз билан табриклайман!

Сиз танлаган касб осон эмас, унинг ички ишлар органлари ходими касби билан умумий жиҳатлари кўп. Сиз тезкор вакил каби фактлар излайсиз, маълумотлар тўплайсиз. Эксперт-криминалист каби маълумотларни таҳлил қилиб, ўз “экспертизангизни” ўтказасиз. Адолат излашда терговчидек холис бўлишингиз керак. Одамлар худди ички ишлар органлари ходимларидан ҳалолликни кутганларидек, сиздан ҳам беғаразлик ва қатъий фуқаролик позициянгизни кутишади. 

Мен чин қалбдан сизларга куч-қувват, сабр ва матонат тилайман. Сизга кўп нарса боғлиқ: сўзингиз фуқароларимиз ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари учун маънавий ва сиёсий белги бўлади.

Менга ишониб топширилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасининг фаолиятини ёритаётганингиз учун, ишимизнинг камчиликларини кўришда ёрдам берадиган конструктив танқид учун, ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришга ва имиджини оширишга қаратилган ташаббусларимизни қўллаб-қувватлаганингиз учун сизга миннатдорчилик билдираман. Бизнинг унумли ҳамкорлигимиз давом этишига ишонаман.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник Азиз Ташпулатов