Хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторнинг бир иш кунидан мисол

ИИББнинг ҳар бир ходими ўз хизмати доирасида кенг қамровли вазифаларга дуч келади, хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор ҳам истисно эмас. Баъзида инспектор ўзида психолог, ҳуқуқшунос, таҳлилчи, дипломат, оилавий маслаҳатчиларнинг билимларини ўзида жамлаши керак бўлади. Мисол учун, Юнусобод тумани 2-сон ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор майор В. Хидирова 27 май куни амалга оширган ишлари натижасини баён қилди.

Юнусобод туманида яшовчи 34 ёшли Умида Н. ички ишлар органларига собиқ эридан норозилик билдириб мурожаат қилди: унинг сўзларига қараганда, ажрашувдан сўнг улар аёл билан яшаётган фарзандлар тарбияси бўйича бир тўхтамга кела олишмаган. Келишмовчиликлар оқибатида икки томон бир-бирини айблаб, орада зиддият пайдо бўлган. Шу муносабат билан муҳокама ташкил этилди, аёлга уни қизиқтирувчи масалалар бўйича маслаҳатлар берилди. Умиданинг собиқ турмуш ўртоғи ўз навбатида учрашувга таклиф этилди, аммо ҳозиргача учрашувларда қатнашмади: чўзилиб кетган оилавий келишмовчиликни ҳал қилиш учун яна вақт талаб этилади, бунинг учун икки томон ҳам иштирок этиши зарур.  

Шу куннинг ўзидан ИИОга 68 ёшли Ольга К. мурожаат қилиб, оилавий масала бўйича маслаҳатга муҳтожлигини айтди. Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор уни диққат билан тинглаб, унга муаммоларни ҳал этиш учун мақбул йўл кўрсатди.

Бундан ташқари, соғлиғи билан боғлиқ муаммолари бўлган Юнусобод туманида яшовчи 21 ёшли Севара М.га Алишер Усмонов фонди томонидан тақдиб этилган пластик карточка кўринишида моддий ёрдам берилди.