ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Маҳалла тинчлиги – эл тинчлиги

Маълумки, жорий йилнинг 20 сентябридан Тошкент шаҳри ҳудудида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш ойлиги бошланган. Ойликнинг самарали ўтишини таъминлаш мақсадида, жойларда кенг аҳоли қатламларини қамраган ҳолда профилактик-тушунтириш, ҳушёрлик ва огоҳликка чақириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Шундай тадбирларнинг бири Чилонзор туманидаги “Катта қозиробод”, “Катта Олмазор” ва “Қозиробод” маҳаллаларида ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда маҳалла раислари, маҳалла еттилиги, фаоллари, кўчабоши, уйбошилари ҳамда маҳалла аҳли иштирок этишди. Йиғилганлар олдида туман ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари, ИИБ бошлиқлари, профилактика инспекторлари ва соҳавий хизматларнинг мутасадди ходимлари гиёҳвандлик моддаларининг тарқатилиши ва истеъмолига қарши курашнинг қанчалар жамиятимиз учун  муҳим эканлиги борасида маъруза қилишди. Гиёҳвандликка, психотроп дори воситалари истеъмолига ружу қўйганлар томонидан содир этилаётган жиноятлар, барбод бўлаётган оилалар, нуқсонли туғилаётган фарзандларнинг аянчли тақдири мисоллар тариқасида келтириб ўтилди. Шунингдек, бугунги кунда ижтимоий тармоқларда  фуқароларга катта-катта маошли иш таклиф  қилиб, гиёҳвандлик моддаларини кўрсатилган манзилларга хуфёна жойлаштириб келишга жалб қилиб, жиноятга ундаш ҳолатлари ҳам таъкидланиб, ёшлар ва ўсмирларнинг юриш-туриши, нима билан машғул эканлиги билан қизиқиш, ён-атрофдагиларнинг хатти-ҳаракатларидан огоҳ бўлишга чақирилди. Маърузачилар гиёҳвандлик ва психотроп моддаларини тайёрлаш, сақлаш, ташиш, сотиш, истеъмол қилиш каби ҳаракатлар учун қонунда белгиланган жазо ҳақида йиғилганларга маълумот беришди. Йиғилганларга  ойликда фаол қатнашиб, маҳаллани тинчлик-осойишталигини сақлаш, маҳаллани ҳуқуқбузарликсиз маҳаллага айлантиришга ўз ҳиссаларини қўшиш борасида таклифлар берилди.

7 Октябр 2024 йил

35

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Қатағон қурбонлари – халқимиз армонлари” мавзусига бағишланди. Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи катта илмий ходими тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Машҳурахон Дармонова маъруза қилди. У ўз нутқида, тарихини ёдда тутмайдиган, муҳим ҳаётий ҳақиқатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда маъносини англай олмайдиган халқнинг келажаги йўқлигини, шунингдек Ватан озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон фидо қилган аждодларнинг букилмас иродаси ва матонатига эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун муқаддаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Жадидлар” номли видеоролик ҳамда “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

7 Октябр 2024 йил

53

Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги доирасида Миробод туманида олиб бораётган ишлари тўғрисида

Жорий йилнинг 20 сентябридан 20 октябрига қадар Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги деб эълон қилинди. Унинг доирасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан таълим муассасаларида, ташкилотларда ва маҳаллаларда профилактик-тушунтириш тадбирлари, учрашувлар, давра суҳбатлари давом эттирилмоқда.Миробод туманидаги 125 ҳамда 213-умумтаълим мактабларида ўтказилган учрашувларда туман ИИО ФМБ ходимлари юқори синф ўқувчиларига гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш нималарга олиб келишини мисоллар билан тушунтириб бердилар. Гиёҳвандлик - ёш авлодни барбод қилувчи, тақдирларни синдирувчи, жар ёқасига, ўлимга олиб борувчи иллат эканлигини таъкидладилар. Иштирокчилар керакли маълумотларни олиб, ўзлари учун тегишли хулосалар чиқаришди.Тадбирлар давомида ўқувчилар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, саволлар билан мурожаат қилишди.

7 Октябр 2024 йил

65

Чилонзор тумани 3-сектор раҳбарининг навбатдаги фуқаролар сайёр қабули

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Сайёр қабулхоналар тизими аҳоли эҳтиёжини қондириш, жойларда ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашга қаратилган.Тошкент шаҳар туманларида сектор раҳбарлари томонидан мунтазам равишда сайёр қабуллар ўтказиб келинади.Чилонзор туманида ўтказилган тадбир давомида ички ишлар органлари ҳамда 3-сектор фаолиятига оид мурожаатлар Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник Неъмат Ҳайдаров томонидан кўриб чиқилди.Куни кеча сектор ҳудудида конструктив мулоқот руҳида ўтган қабулда уй-жой коммунал муаммолари, бандлик, ижтимоий ёрдам олиш, тиббий ёрдам олиш, олий ўқув юртида контракт тўлаш каби масалалар кўтарилди. Тадбир давомида мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганишга муҳтож бўлганлар назоратга олинди.Масалан, “Қатортол” маҳалласида истиқомат қилувчи Олеся К. истиқомат қилаётган хонадонда том қисмидан сув ўтаётганлигини билдириб, таъмирлашда ёрдам сўради. Унинг мурожаатига асосан кўп қаватли уйнинг том қисми бошқарув сервис компанияси томонидан таъмирлаб берилди. “Бешчинор” МФЙда истиқомат қилувчи Абдувосиқ А. истиқомат қилаётган кўп қаватли уйнинг олдида қуриган дарахтларни буталаш ҳамда дезинфекция ишлари бўйича мурожаат қилди. Тегишли ташкилотлар ёрдамида унинг мурожаати жойида ижобий ҳал этилди.Сентябрь ойи давомида Чилонзор тумани 3-сектор раҳбари томонидан маҳаллаларда 5 маротаба сайёр қабул ўтказилди, ушбу қабулларда 33 нафар фуқаролар қатнашиб 35 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан 25 таси ижобий ҳал этилган бўлиб, қолганларини ҳал этиш учун муддат белгиланди.Бу каби қабуллар, туман ҳудудида мунтазам равишда олиб борилмоқда.

5 Октябр 2024 йил

276

Интерактив хизматлар

Text to speech