Номаълум шахс эшик очиқлигидан фойдаланиб офисдан ўғрилик содир этди

Чилонзор тумани ИИО ФМБга 21 ёшли Шаҳзод Г. мурожаат қилиб, 24 апрель куни тахминан соат 07.30 да номаълум шахс офис эшиги очиқ қолганидан фойдаланиб, ичидан 400 АҚШ долларилик ноутбукни ўғирлаб кетганини маълум қилди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 2 қисми (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи – 41 ёшли Станислав Ш. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Шахсий буюмларингизга эътиборли бўлинг.