Бефарқ бўлма, биз ҳаммасига жавобгармиз

Кириб келган йилнинг илк иш кунларида Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари Тошкент давлат техник университетининг бир қатор факултетлари профессор-ўқитувчилари билан учрашув ўтказишди. Кун мавзуси коррупция ва унинг салбий оқибатларига бағишланган эди. Тадбирнинг асосий мақсади – жамият вакилларининг ҳуқуқбузарликни рад этишлари, жиноятни эрта олдини олишда муҳим ўрин эгаллашини тушунтириш.

Жиноятга қарши курашда асосий роль ҳуқуқбузарликнинг профилактикасига қаратилади. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари “профилактик суҳбатлар” амалиётини тарк этишганига анча бўлди, илгари бу каби йиғилишларда ҳар бир ўқув даргоҳи ва маҳаллаларда бир хил матн ўқиб эшиттириларди. Ўтган йилнинг баҳоридан буён, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг профилактикасига қаратилган тадбирлар янги форматда – аудитория билан мулоқот форматида ўтказила бошланди. Мисол тариқасида аниқ жиноятлар келтирилиб, уларнинг ҳуқуқий оқибатлари, жиноят содир этишга ёрдам берадиган ҳолатлар ва бу каби фактларни бундан кейин олдини олиш бўйича қандай чоралар кўрилганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди. ИИББ ходимлари ва жалб қилинган суд органлари ҳамда прокуратура мутахассислари жиноятнинг содир этилиш сабаблари ва бу каби жиноятларнинг олдини олиш учун қандай чоралар кўрилиши кераклиги ҳақида тингловчиларнинг фикрлари билан қизиқдилар. Аудиториянинг муҳокамада фаол иштирок этишлари учрашувнинг ҳар бир вакили жиноят ва ҳуқуқбузарликни олдини олишда ўз даҳдорлигини ҳис этишига хизмат қилади.