IIBB yangiliklari:
Haydovchilar avtomobil kalitini o't oldirgichda qoldirmang!
23 Oktyabr 2021 Yil 761

Юксак мукофот соҳиблари. “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА САДОҚАТ БИЛАН ХИЗМАТ ҚИЛАМАН”

Майор Қаҳрамон Искандаров Сурхондарёда туғилса-да, ҳаётининг кейинги манзили пойтахти азим Тошкентда давом этяпти. 1983 йилда Олтинсой туманида таваллуд топган.
Хизмат фаолиятини дастлаб пойтахтнинг Учтепа тумани ИИБдан бошлаган қаҳрамонимизнинг кейинги ҳаёти азим Тошкент тақдири билан туташиб кетди.
Профилактика инспектори лавозимига тайинланган ёш ходимга капитан Мурод Ражабов касб сир-асрорларини ўргатди. Маҳалладаги муҳит: жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, муқаддам судланган, оилавий можаро, вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик, ижтимоий масала, қўйинки барча йўналишлар бўйича йўл-йўриқ кўрсатиб, тушунчалар берди.
Айнан профилактика инспектори сифатида 18 йил фаолият олиб боришнинг ўзи ходимдан катта матонат ва сабр талаб этади. 2018 йилдан Шайхонтоҳур тумани ИИБга, “Олим Хўжаев” МФЙдаги 353-МТПга ўтказилган осойишталик посбони, ҳозирда Шайхонтоҳур туманидаги “Кўкча” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 398-сонли маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканида фаолиятини давом эттириб келмоқда.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фаромонига биноан, майор Қаҳрамон Искандаров “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Бу юксак эътироф унга катта рағбат бўлди.
– Менга берилган юксак ишонч ва этироф учун Президентимиз ва ҳамда вазирлик раҳбариятидан миннатдорман, – дейди лавҳамиз қаҳрамони. – Бундан кейинги фаолиятимда ҳам янада шижоат билан энг олий неъмат ҳисобланмиш – тинчликни таъминлаш, юрт тараққиёти йўлида бор куч ва имкониятимни ишга солиб хизмат қиламан.


Сарвар СОБИРОВ, «Postda» мухбири.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech