Тезкор хабарлар

13-март куни соат 12.00 да Миробод тумани А. Фитрат кўчасида “Дамас” автомобили ҳайдовчиси 40 ёшли Шухрат М. пиёдани машинада туртиб юборди. Натижада 70 ёшли Дилором Д. тан шикастлари билан шифохонага етказилди. Йўл-транспорт ҳодисаси сабаби: ҳайдовчи машинада орқага ҳаракатланиб, йўл четида турган пиёдеани кўрмаган.

***

Шу куннинг ўзида Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида соат 12.00 да “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси 30 ёшли Алишер К. 34 ёшли Абдумалик А. бошқариб борган “Кавасаки” русумли скутерга тўқнашган. Тўқнашув натижасида скутер ҳайдовчиси тан шикастлари билан шифохонага етказилди. ЙТҲ сабаби: “Спарк” ҳайдовчиси тўсатдан йўналишни ўзгартириб, параллел ҳаракатланган “Кавасаки” скутери билан тўқнашган.

Ҳурматли ҳайдовчилар ва пиёдалар, йўлларда эҳтиёт бўлинг. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг! Бир-бирингизни ҳурмат қилинг.