Бектемир туманидаги ҳодиса тўғрисидаги маълумот

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода “Қўйлиқ” бозорида икки фуқаро бир неча киши томонидан калтаклангани акс этган. Ушбу факт бўйича Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимлари теширув ўтказишди ва натижада қуйидагилар маълум бўлди.

Ҳодиса 2-июль куни тахминан соат 16.30 да рўй берган. Бозор савдогарлари – 30 ёшли қашқадарёлик Суннатилло Ш. ва 31-ёшли сурхандарёлик Алишер Т. икки нафар номаълум шахслар35 ёшли Жохонгир Э.га тегишли бўлган “Кобальт” русумли автомобилни эшигини бузаётганлирини кўриб қолишган. Шундан сўнг Суннатилло Ш., Алишер Т. ва ушбу бозорнинг яна бир савдогари Шухрат Ш. ҳодиса ҳақида ички ишлар органларига хабар бермасдан, муқаддам судланган фарғоналик 40 ёшли Сайиджон Т. ва 39 ёшли Ахад К.ларни мушт билан жазолаб, уларга тан шикастлари етказишган.

Ушбу факт бўйича Суннатилло, Алишер ва Шухратларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (“Безорилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Сайиджон Т. ва Ахад К.ларга нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 25-моддаси (“Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш”) ва 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, сиздан судсиз жазоламасдан 102 рақамига ёки 71-232-30-40, 71-232-40-50 рақамларига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.