11 Dekabr 2018 Yil 2848

Юнусобод туманида 57-сон автобус ёнганлиги ҳақидаги хабар

Эркин поселкаси – Олой бозори қатновида хизмат олиб борувчи «4-avtobus saroyi» МЧЖга тегишли «Mercedes-Benz Low Floor» русумли автобусининг Навоий кўчасида ёнаётганлиги ҳақидаги хабар 101 рақамига соат 7:23 да келиб тушди. Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ шахсий таркиби томонидан кўрилган чоралар натижасида, ёнғин соат 7:29 да ўчирилди. Автобус ҳайдовчиси ва йўловчилари жабр кўришмади. Автобус ёқилғи тизимининг ишдан чиққанлиги ёнғиннинг тахминий сабаби деб топилди.

Ҳурматли автоташкилотлар ҳайдовчи ва раҳбарлари, сиздан транспорт воситаларингизнинг техник ҳолатига эътиборлироқ бўлишингизни сўраймиз. Транспорт воситаларингизни ўз вақтида техник кўрикдан ўтказинг ва ёқилғи ҳамда электр ўтказиш тизимларини ишга яроқли ҳолатда эканликларини мунтазам назорат қилиб боринг. Ўтўчиргичнинг яроқилик муддатини ҳам текишириб туришни унутманг.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech