18 May 2021 Yil 1187

Тезкор хабар

16 май куни тахминан соат 12.00 да Бектемир тумани ИИО ФМБнинг навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, номаълум аёл юқори вольтли электр узатувчи тармоқ устунига чиқиб, ўз ҳаётига суиқасд қилмоқчи бўлган.
Воқеа жойига шу заҳоти ички ишлар органлари ходимлари етиб келишди. Кўрилган чоралар натижасида аёлнинг ҳаёти асраб қолинди. Уни ерга тушириб, тиббиёт ходимлари назорати остида қилган ишининг сабаби ҳақида саволлар берилди. Аёл эри билан урушиб қолгани сабабли бу ишни қилганини маълум қилди. Эр-хотинлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech