Хомиладор аёлга ёрдам кўрсатган патруль-пост хизмати ходимлари мукофотландилар

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник А. Ташпулатовнинг буйруғига кўра, Патруль-пост хизмати бригадаси 4-сон батальони 4-отряди ходимлари сафдор Санжар Муродов ва Ботир Тошпўлатовлар коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида фидокорона хизмат қилиб, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож аёлга ўз вақтида ёрдам кўрсатганлари учун ҳар бирлари 3 миллион сўмдан мукофотландилар.