ИИББ кундалиги: одам савдосига қарши кураш бўлими амалиётидан бир ҳодиса

Яқинда ташкил этилган Тошкент шаҳар Хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича бошқарма ходимаси сўзлаб берди.

“Илгари бир муддат одам савдосига қарши кураш бўлимида тезкор вакил сифатида хизмат қилдим (Нукус шаҳар Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармаси бўлинмаларидан бири)”. Баҳор кунларининг бирида “Истиқболли авлод” ННТ билан ҳамкорликда тадбир ўтказаётган эдик, мақсад – аҳолини меҳнат эксплуатацияси, ёлғонларга ишониб қулликка тушиб қолиш эҳтимоллари борасида маълумот бериш эди. Тадбир доирасида бозорлардан бирида бўлдик. Маълумот ва телефон рақамлар бўлган флаерлар тарқатар эдик, қийин аҳволда қолган инсонлар улар орқали ёрдам учун мурожаат қилишлари мумкин эди. Хуллас, оддий режали тадбир бўлди. Кўплаб одамлар флаерни кўздан кечириб, ташлаб юборар, визиткаларни эса чўнтакларига солиб қўяр эдилар.   

Қиш кунларининг бирида биз томондан тарқатилган рақамларнинг бирига қўнғироқ бўлди. Телефон орқали эркак киши оғир аҳволда қолганлигини ва уни қутқаришни илтимос қиларди. Унинг қуйидагиларни бошдан кечирган экан.

Ушбу фуқаро бозорда картошка савдоси билан шуғулланган. Кузга яқин барча картошкаларни сотиб бўлиб, Қозоғистонга ишга кетишни режалаштирган ва танишлари орқали у ердан иш топган. Бир муддат ўтгандан кейин “танишларининг танишлари” “фойдали” таклиф билан қизиқтиришган. Улар Хитойда қувурларни тозалаш билан боғлиқ ишларни таклиф қилган эдилар. Меҳнат оғир – худди кончиларникидек, аммо тўлови ҳам яхшилигини маълум қилишган.  

Белгиланган жойга етиб келишгандан сўнг ишбоши бир гуруҳ эркакларга иш жойини кўрсатган ва ишни ўргатганидан сўнг каттакон қувурларнинг ичига жўнатган... Паспортларни эса зарур прописка қўйдириш мақсадида олиб қолган. 

Сўнг ишлар бошланди. Меҳнат жуда оғир бўлган. Пул тўланмас эди, паспортларни ҳам қайтариб беришмаган – ишчилар овқат эвазига ишлашга мажбур эдилар. Ҳикоямиз қаҳрамони қандай вазиятга тушиб қолганини англаб, нима қиларини билмай қолган. Кунларнинг бирида, тушкунлик ҳолатида кийимларининг бирининг чўнтагидан одам савдосига қарши кураш бўлими рақамлари бўлган визиткани (аниқроғи унинг қолдиғини) топиб олган.  

Анча вақт ўтганлиги сабабли визитка жуда кўринарсиз аҳволга келиб қолган эди. Ундаги маълумотлар аксарияти ўчиб кетган бўлиб, фақатгина телефон номери қолган эди. Керакли ва муҳим рақамлар!  

Мобиль телефонлар ишбоши томонидан олиб қўйилган эди. Аммо ҳикоямиз қаҳрамони қўнғироқ қилишнинг иложини топиб, ўзининг муаммосини баён қилди. Тез орада жамоамиз уни топиб, бир гуруҳ ишчилар билан бирга – Ўзбекистонга қайтаришди.

Қайтиб келишганидан сўнг мен у билан учрашдим.

— Сиз берган визитка мени қутқарди... Уни менга берганингиз эсимда... Флаерни сумкага, визиткани эса чўнтагимга солиб қўйгандим. Эсингиздами? Мен эслай оласизми? – деб сўрарди у мамнуният билан.  

— Афсус, эсимда йўқ, — деб тўғрисини айтдим. Кундалик ишларга айланиб қолган режали тадбирларнинг сони кўп... Қай бирини эслаб қоласиз?!

Аммо тарқатилган визиткалардан бири одамларни қутқариб қолишга сабаб бўлганлиги ҳеч ҳаёлимдан чиқмайди... Оғир ҳолатларда ҳам имконият бўлиши мумкин экан. Бу ҳодиса ишимга бўлган меҳримни янада оширди: ҳар куни ҳаттоки энг оддий вазифаларни ҳам катта илҳом билан бажара бошладим, ҳар бир ҳаракатим аҳамиятга эга эканлигини тушундим”.  

#ИИББкундалиги #Тошкент