Хотира турнирининг ғолиби аниқланди

Маълумки, инсон ўз касбидан завқлансагина уни қадрлайди. Ички ишлар органлари сафида 8 йилдан буён хизмат фаолиятини олиб бораётган катта сержант Атакулов Элёр ҳам ўз ишининг устасидир.

Аввалига, Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизматида фаолият юритган бўлса, ҳозирда Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази суриштирувчиси лавозимида ўз хизмат вазифасини бажармоқда.

Таъкидлаш жоизки, қаҳрамонимиз Марказда турли тақдир эгалари ва жабр кўрган инсонларга кўмак бериш билан бирга, ишдан бўш вақтида спортнинг жанговор турлари бўйича мусобақаларда ҳам қатнашиб келади.

Хусусан, жорий йилнинг 10-12 январь кунлари Урганч шаҳрида “Kombat aykido” спорт тури бўйича ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган II-очиқ турнирда қатнашиб, фахрли 1-ўринни эгаллади.

Ғалабага эришиш учун доимо ҳаракат қилиш ҳамда мақсад сари етаклайдиган кучли ирода талаб қилинади. Қўлга киритилган ғалаба эса биз учун шарафдир.