Гиёҳвандлик воситаларига – йўқ! Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний савдосига қарши курашни давом эттирмоқдалар

2 июнь куни соат 12.40 да Сергели тумани «А. Турбанов» ЙПХ постида шубҳа уйғотган 33 ёшли Отабек М. тўхтатилди. Текширув давомида ППХ ходимлари ундан 4 таблетка «Трамадол» топиб, олиб қўйишди.
Шу куннинг ўзидан соат 21.30 да Учтепа туманидаги «Назарбек» блок постида 37 ёшли Музаффар Ю.га тегишли бўлган «Спарк» русумли автомобиль тўхтатилди. Текширув давомида хизмат ити автомобиль салонидан гиёҳвандлик воситаларини топди. Ходимлар фуқародан 3,21 гр. «гашиш» топдилар.
Аниқланган икки ҳолат юзасидан ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276 моддаси («Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар») бўйича жиноий иш қўзғатилди.