Бедарак йўқолган шахснинг қидирувида кўмак сўраймиз

Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи, 2002 йилда туғилган, жорий йилнинг 14 август куни Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 71 уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 170-175 см., қадди-қомати ўртача, сочлари узун оч жигар ранг, кўзлари тўқ қора, лаблари, қулоқлари ўртача, ияги тўғри.

Кийимлари: оқ-қора хол-хол гулли кўйлак, қора шиппак.

Қидирувга фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотни Олмазор тумани ИИО ФМБга қуйидаги рақамлар орқали маълум қилишингизни сўраймиз: 71-230-50-85, 71-230-50-86 или 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50.