Э Ъ Л О Н

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида мавжуд бўлган бўш лавозимларга хизматга қабул қилиш учун онлайн рўйхатга олиш тадбирларини ўтказади.
Рўйхатдан ўтиш истагини билдирган фуқаролар ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 09:00дан 17:00га қадар 99-010-75-85 телефон рақамига телеграм тармоғи орқали мурожаат этишлари мумкин.
НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:
- олий маълумотли, Тошкент шаҳрида доимий ёки вақтинча яшовчи эркак (ўғил бола) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
- ёш тоифаси – 30 ёшгача (30 ёшдагилар ҳам);
- бўй 170 см.дан паст бўлмаган;
- Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий йиғинни ўтаган бўлиши шарт.
Республика ва халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорлари ҳамда олий таълим муассасаларини имтиёзли диплом билан тамомлаган фуқароларга Ички ишлар вазирлигининг амалдаги буйруғига асосан имтиёзлар берилади.

Рўйхатдан ўтган фуқароларни дастлабки суҳбатдан ўтказиш учун Тошкент шаҳар Ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш марказига шахсий ҳужжатлар билан таклиф этилади.

Изоҳ:.Дастлабки суҳбат давомида Ички ишлар вазирлигининг амалдаги буйруғи билан ўрнатилган махсус талабларга мос келмаслиги аниқланган номзодлар рўйхатдан чиқарилади ва танловларнинг кейинги босқичига қўйилмайди.