Россия Федерацияси Миллий гвардия қўшинлари федерал хизмати делегацияси Тошкент шаҳар ИИББ фаолияти билан танишди

Россия Федерацияси Миллий гвардия қўшинлари федерал хизмати директори ўринбосари – Россия Федерацияси миллий гвардия қўшинлари бош қўмондони генерал-полковник Олег Борукаев бошчилигидаги Россгвардия делегацияси Тошкент шаҳар ИИББ ички ишлар бўлимларидан бирига ташриф буюрди.

Меҳмонларга “Хавфсиз пойтахт” Концепцияси доирасида ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Миллий гвардиясининг ҳамкорлиги, ушбу Концепция доирасида суткалик патруллаш жорий қилинганлиги ҳақида гапириб берилди. Ҳамкорликдаги патруллаш шаҳардаги жиноятчиликни даражаси пасайишига, жиноятчиликни эрта олдини олиш бўйича чоралар самарасининг ошишига сабаб бўлганлиги алоҳида қайд этилди. Хизмат учун патрулларга ажратиб берилган замонавий техника ва автотранспорт воситалари Россгвардия делегациясининг қизиқишини уйғотди. 

Шунингдек меҳмонларга Тошкент шаҳар ИИББ тизимидаги ислоҳотлар ҳақида маълумот берилиб, фавқулодда хизмат, хусусан, “тез ёрдам”, ёнғин хавфсизлиги хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси туман ички ишлар бўлими базасидаги дислокация модели билан таништирилди. Россгвардия вакиллари туман ички ишлар бўлимида ташкил этилган шароитларга, илғор ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланиш тизимига юқори баҳо беришди.