“COVID-19 коронавирус инфекцияси ҳақида нималарни билиш зарур”

Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси хизматчилари билан биргаликда шу кунларда маҳаллалар аҳолисидан хабар олиб, уларга туман тиббиёт бирлашмалари шифокорлари иштирокида тайёрланган буклетлар тарқатишмоқда.

Буклетларда асосий санитария-гигиена меъёрлари ва қоидалари ҳамда касаллик аломатлари ҳақида маълумотлар, шунингдек мутахассисларнинг маслаҳати учун мурожаат қилиш мумкин бўлган телефон рақамлар келтирилган.