ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Олий маълумот олиш ёш авлодни гиёҳвандликка тобе бўлмаслигини кафолати бўла оладими?

Юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган давр мобайнида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди. Уларни олий таълимга қамраб олиш мақсадида Олий таълим муассасаларининг сони 211 тага етказилди. Ҳозирда ушбу ОТМларда 1,5 миллионга яқин ёшлар таҳсил олиб келмоқда. Бу кўрсаткич ўқувчиларни олий таълимдаги қамровини 38 % га етганлигини кўрсатади. Талабаларнинг таълим олишлари учун давлат томонидан барча шароитлар яратиб берилган. Жумладан, замонавий ўқув мажмуалари, таълим кредитлари ва бошқа кўплаб имкониятлар мавжуд. Шунга қарамасдан ёшларимиз ўртасида турли психологик инқирозлар сабабли психофаол моддаларга ружу қўйиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Шу билан бирга, наркотиклар билан боғлиқ жиноятлар сони тобора ортиб, 2019 йилда 5026 та, 2020 йилда 6032 та, 2021 йилда 7142 та, 2022 йилда 8681 та, 2023 йилда 10011 тани ташкил этган. Статистик маълумотларга кўра, психофаол моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарликка тортилган шахслар орасида ёшлар сони 74 фоизга, шу жумладан, талабалар сони 21 фоизга, мактаб ўқувчилари сони 6 баробарга ошган. Жумладан, 2023 йилда наркожиноятлар учун қўлга олинган 30 ёшгача бўлган шахсларнинг 97 нафарини ОТМлар талабалари ташкил қилган. Шу сабабли, олий маълумотга эга бўлиш ёшлар шахсини шакллантириш ва уларда танқидий фикрлашни ривожлантиришда муҳим бўғин бўлиб қолаётганига қарамай, у ҳар қандай гиёҳвандликдан мутлақ ҳимояни кафолатламайди. Бу фактни ўқувчи ва талабаларнинг яқинлари ҳамда ёшлар билан ишлайдиган ташкилот масъуллари ёдда тутишлари керак. Огоҳ бўлинг!

21 Январ 2025 йил

99

Жаҳонда содир этилаётган жиноятларнинг 57 фоизи психофаол моддалар истеъмолчилари ҳиссасига тўғри келади

Бугунги кунда кимёвий қарамликнинг энг тез тарқалиб бораётган тури – бу психофаол моддаларга ружу қўйишдир. Статистик маълумотларга кўра, ҳозирда дунёда 300 миллионга яқин одам гиёҳвандлик иллатига йўлиққан. Уларнинг аксарият қисмини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этмоқда. Гиёҳвандлик оқибатида ҳар йили 600 мингдан ортиқ одам ҳаётдан эрта кўз юмади. Халқлар ва миллатлар келажагига рахна солувчи ушбу иллат юртимиз ёшларини ҳам четлаб ўтгани йўқ. Мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан кўп қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Дунёқараши эндигина шаклланиб бораётган, бор куч-ғайратини фақат билим олишга, изланишга, ҳунар ўрганишга сарфлаши керак бўлган ёшларни алдов йўли билан ушбу боши берк кўчага киритувчи шахсларнинг сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Психофаол моддалар – марказий асаб тизимига ўзига хос таъсир кўрсатадиган, мунтазам равишда истеъмол қилганда руҳан ва жисмонан қарамликни юзага келтириши мумкин бўлган, келиб чиқиши табиий ёки синтетик кимёвий моддалардир. Буларга гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситалари киради.Психофаол моддаларни “савдо”си Интернет тармоқларига кўчиши, унинг янада кенг қамровли “товар”га айланишига, бу эса, ўз навбатида, ушбу моддаларни истеъмолини ва улар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятлар сонини кескин ўсишига олиб келди. Мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан психофаол моддалар сотувчи шахсларни аниқлаш ва уларнинг жиноий фаолиятига чек қўйишга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ, шунга қарамасдан оғуфурушлар ноқонуний фаолияти шаклини мунтазам ўзгартириб, янги-янги ёшларни ўз тузоғига илинтирмоқда. Шу боис, ёшлар билан ишловчи барча давлат ва нодавлат ташкилотлари биргаликда самарали ҳамкорлик қилиб, психофаол моддаларга ружу қўйиш иллатини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштириши лозим. Бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида яқин кунларда батафсил маълумот берамиз, бизни кузатиб боринг.

21 Январ 2025 йил

100

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1-сонли Тошкент академик лицейи қуйидаги фанлардан малакали педагогларни (пед. стажи мавжуд рус ва ўзбек гуруҳларида дарс ўта оладиган) танловда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш давом этмоқда. Умумтаълим фанлар кафедрасига: - Информатика ва ахборот технологиялари - Физика Ҳуқуқий ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедрасига: -Тарих (маънавият асослари ва тарбия) - Ҳуқуқ (юридик маълумотга ва амалий тажрибага эга бўлган). Тилларни ўрганиш кафедрасига: - Инглиз тили (C1-сер-т) - Немис тили (C1-сер-т) Танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июльдаги 466-сонли қарори талаблари асосида ўтказилади. Педагогларга 20 фоиз устама ҳамда чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам 20 фоиз устама белгиланган. Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-6 даҳаси, Гёте кўчаси 54-уй. Мўлжал: Собиқ Тошкент вилояти ИИББ ЙҲҲБ. Мурожаат учун: 99-895-340-47-07, 71-266-37-66, 88-175-99-98

21 Январ 2025 йил

234

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading