Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Хабарингиз бор, 2023 йил 22 декабрь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида идора ва муассасаларда ҳар ойнинг бир кунини “Театр куни” деб эълон қилиш таклиф этилган эди. Президент томонидан берилган топшириқлар ҳамда Ҳукуматнинг тегишли ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Ҳолиқ Хурсандовнинг “Қайтар дунё” номли спектакли” мавзусига бағишланди. Тадбир давомида Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театрининг актёрлари иштирокчиларга шу спектаклни намойиш этишди. Ушбу спектакль инсон қадри, фарзандлар тарбияси, ота-оналаримизга нисбатан меҳр-оқибатли бўлиш ҳақида ҳикоя қилади.
Томошабинлар ажойиб ижродан маданий ҳордиқ чиқаришди. Яхши кайфият ва унутилмас ёрқин таассуротларни ҳадя этган спектакль сўнгида актёр ва актрисалар билан ижодий учрашув ҳам ташкил этилди.