30 Март 2025 йил 184

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари! Азиз юртдошлар!

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби барчангизни меҳр-оқибат ва саховат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этади!
Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу байрам барчамизга қутлуғ бўлсин!

Юртимизда олиб борилаётган, инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ҳаётий манфаатларини таъминлашга қаратилган ислоҳотларимизнинг янада самарали ва бардавом бўлиши учун жон куйдириб, Янги Ўзбекистон тақдири ва келажаги учун фидокорона меҳнат қилаётган барча юртдошларимизга чин дилдан миннатдорлик билдираман.

Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги янада мустаҳкам ва барқарор бўлсин!

Ҳурмат билан,

Тошкент шаҳар ички ишлар
бош бошқармаси бошлиғи
полковник Равшан Султанходжаев

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: