Билдирилган миннатдорчилик – хизматга бўлган иштиёқни янада кучайтиради

Чилонзор тумани миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун 78 ёшли тошкентлик Наиля Авалбековна Сагиндикова мурожаат қилди. Хитойда бўлиш – унинг ҳануз ушалмаган орзуларидан бири эди. Ниҳоят, Хитой Халқ Республикасига саёҳат қилишга имконияти пайдо бўлди. Унга белгиланган 10 кунлик муддатда МваФР бўлимидан қўнғироқ қилиб, паспорт тайёр эканлиги ҳақида хабар беришди. Наиля С. ходимларнинг йўлга қўйилган тартибли ишларидан ажабланиб, видеомурожаатини ёзиб олишни илтимос қилди ҳамда ўз таасуротлари билан ўртоқлашди.

 

Барча долзарб янгиликлар бизнинг Telegram-каналда: https://t.me/iibbuz
ИИББнинг Facebook даги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/iibb.uz/ 
Facebook даги “ИИББ: Халқ билан мулоқот” гуруҳи (Тошкент): https://www.facebook.com/groups/iibb.toshkent/