2018 йил 2 декабрь куни соат 01:30 да Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари автомобиль ичидан ўғирлик содир этганликда гумонланувчи Сергели туманида яшовчи 18 ёшли К.Е. исмли шахсни Сергели-7 даҳасида қўлга олишди.
Текширув давомида гумонланувчининг ёнидан 3 та "Redmi" русумли мобиль телефонлар, 80 евро, 50 турк лири, 4 АҚШ доллари ва 60 минг сўм топилди. Шунингдек маълум бўлдики, гумонланувчи Сергели-7 даҳасида турган "Спарк" русумли автомобилнинг эшигини бузиб очиб, унинг ичидан ўғирлик содир этган.
Тергов ишлари давом эттирилиши учун К.Е. Сергели тумани ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ходимларига топширилди.
Ҳурматли фуқаролар! Шахсий мулкингизни эҳтиёт қилинг! Автомобиль ичида қимматбаҳо буюмларни қолдирилиши, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган шахсларни жиноят содир этишларига сабаб бўлиши мумкин.
Автомобиль ичидан ўғирлик содир этганликда гумонланувчи шахс Сергели туманида қўлга олинди
- Qo'shildi: 05.12.2018
- Chop etish
- Ko'rishlar: 776