27 Декабр 2025 йил 230

ҲАШАР - ЭЛГА ЯРАШАР

Халқимизни асрлар давомида бирлаштириб келаётган, ўзаро ҳамжиҳатлик ва меҳнатсеварликни тарғиб этувчи ҳашар анъанаси бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Янги йил байрами арафасида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида ҳашар тадбири ўтказилди. Ҳашардан кўзланган мақсад байрам арафасида ҳудудни ободонлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда унга муносиб тайёргарлик кўришдан иборат.

Эрта тонгдан Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг қуйи тизимлари ходимлари ҳашарда фаол иштирок этдилар. Тадбир давомида маъмурий бинолар ҳудуди ва ён-атрофларида ободонлаштириш ва тозалаш ишлари олиб борилди. Теварак-атроф тартибга келтирилди.

Ҳашар давомида халқимизга хос бўлган бирдамлик, ҳамкорлик ва покизалик каби фазилатлар яна бир бор намоён бўлди.

Барча янгиликлар

Text to speech