27 Декабр 2025 йил 267

Янги йил муносабати билан ходимлар фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этилди

Тошкент шаҳар Қўриқлаш хизматида Янги йил муносабати билан ходимларнинг фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбир болажонларга қувончли лаҳзалар улашиш, уларнинг кайфиятини кўтариш ҳамда Янги йил шукуҳини улашишга қаратилди.

Дастур доирасида болалар учун хизмат машиналари намойиш қилиниб, аниматорлар иштирокида турли кўнгилочар чиқишлар, қизиқарли ўйинлар ва интерактив машғулотлар ташкил этилди. Натижада иштирокчилар учун ҳақиқий байрамона муҳит яратилди.

Тадбирнинг асосий қисми анжуманлар залида давом эттирилиб, унда Янги йил кайфиятини уйғотувчи махсус концерт дастури намойиш этилди. Қўриқлаш департаменти ансамбли хонандалари томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари, қўшиқлар ва рақслар тадбирга янада файз бағишлади. Шунингдек, болалар ўртасида интеллектуал беллашувлар, қизиқарли танловлар ва викториналар ўтказилиб, фаол қатнашган иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Ушбу байрам тадбири Қўриқлаш хизмати тизимида ходимлар ҳамда уларнинг оилаларига бўлган эътиборнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлиб, болаларга қувонч, ижобий туйғулар ва Янги йил шукуҳини улашди.

© Қўриқлаш Департаменти | расмий канал

Барча янгиликлар

Text to speech