26 Декабр 2025 йил 100

Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида Миробод тумани "Зиёнур" маҳалласида содир этилган ўта оғир турдаги қотиллик жиноятининг муҳокамаси бўлиб ўтди.

Муҳокамада қотиллик жинояти содир этилишининг объектив ва субъектив сабаблари муҳокама қилиниб, масъуллардан тушунтиришлар сўралди.

Таҳлилларга кўра, туманнинг "Зиёнур" маҳалласида жорий йилнинг 11 ойида 6 та жиноят қайд этилган, шундан 5 таси олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни ташкил этган.

Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда, "Зиёнур" МФЙ "маҳалла еттилиги" ва "ижтимоий профилактика"га масъул бўлган мутасаддиларга маҳалладаги ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар, афв этилганлар ва ишсизлар жиноятчилигини олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, улар билан индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилиб, ҳал этилиши юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Барча янгиликлар

Text to speech