ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Яшнобод туманида сайёр суд бўлиб ўтди

Пробация хизмати озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларни аҳлоқан тузатиш, уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш, такроран жиноят содир этишининг олдини олиш каби вазифаларини амалга оширади.Яшнобод туман ИИО ФМБ пробация бўлими ташаббуси билан туман “Фидойилар” маҳалласида сайёр суд бўлиб ўтди.Унда Яшнобод тумани ИИО ФМБ пробация хизмати назорати остида жазо муддатларининг маълум бир қисмини ўтаб, ҳозирда қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган ҳамда қатъий тузалиш йўлига ўтган 11 нафар маҳкум Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан суд томонидан тайинланган жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.Пробация хизматида ҳисобда турган фуқаролар билан жазони ўташ қоидаларига, белгиланган талаб ва чекловларга риоя қилмасликнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида профилактик суҳбат ўтказилди. 

27 Апрел 2024 йил

126

Фақат Дастур билан чекланмай...

Жорий йилнинг 15 апрелида пойтахт ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида профилактик ҳисобга олинган, “Қизил тоифа”га киритилган ёшлар билан алоҳида ишлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш шаҳар ҳокими, прокурори, ДХХ Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳамда шаҳар ИИББ раҳбариятлари томонидан тасдиқланган қўшма дастурда белгиланган вазифаларнинг 2-босқичини амалга оширишга бағишланди. Унда ИИББ раҳбарияти, ҳамкор ташкилотлар масъул ходимлари қатнашишди. Йиғилганлар Дастурда белгиланган тадбирларнинг ижросини таъминлаш, самарасини ошириш хусусида ўзаро фикр алмашдилар.Қайд этиш лозимки, Марказ фаолияти бир муддат ҳам тинмайди. Дастур асосида даргоҳга яна 35 нафар болалар қабул қилинди. Улар ИИББ Тиббиёт бўлими шифокорлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда спорт, ҳарбий уст-бош кийимлари билан таъминланди. Уларнинг қалбига йўл топиш, тўғри йўлга солиш жараёнини тўлақонли олиб бориш мақсадида, амалиётчи психологлар ҳамкорлигида чуқурлаштирилган психодиагностика амалиёти ўтказилиб, ҳар бир тарбияланувчининг психологик портрети шакллантирилди.Марказ тарбияланувчиларини ҳар томонлама камол топтириш борасида кенг қамровли ишларнинг олиб борилиши, уларнинг қизиқиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш муассаса масъулларининг ҳамиша диққат-эътиборида. Тарбияланувчиларнинг шаҳардаги ҳайвонот боғига ташрифи, уларда ҳайвонот оламига бўлган қизиқишини янада оширди, десак муболаға бўлмайди.Дастурнинг 2-босқичида иштирок этаётган ушбу ўсмирлар кўплаб таассуротга эга бўлиши, ўз дунёқарашини ижобий тарафга ўзгартириши ва ватанига фидойи инсонлар бўлиб шаклланишига ишонамиз.

25 Апрел 2024 йил

269

Касбидан эъзоз топган аёл

Нодира Зокирова ички ишларда хизматни 2004 йилда Миробод тумани ИИБда сафдор лавозимидан бошлаб, турли лавозимларда хизматни давом эттирди. Хусусан, туман бўлими профилактика бўлинмасида хотин-қизлар масаласи бўйича катта инспектор, бўлинма бошлиғи лавозимидаги фаолиятини ўзгача хотирлайди.- Фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш учун туну кун ишлашга тўғри келарди, - дея хотирлайди қаҳрамонимиз суҳбатда. – Куннинг, туннинг исталган вақтида содир этиладиган оилавий келишмовчиликлар, қўни-қўшниларнинг жанжали, ўзаро тушунмаслик оқибатида рўй берувчи кўнгилсизликларни ҳал этиш, қонуний кўриб чиқиш, ҳуқуқий йўл-йўриқ кўрсатиш керак бўларди. Хизмат вазифаси тақозоси билан кўплаб оилаларни ўрганишим, уй шароити, рўзғор тутуми билан танишишимга тўғри келган. Уларни ўрганиб шунга амин бўлдимки, қаерда ёлғон, риёкорлик, нопоклик, ҳаром луқма бўлса, эр-хотин, ота-она ва бола муносабатларида оила парокандаликка юз тутиши мумкин экан. Бу менга катта мактаб бўлди, олган тажрибаларим хизматимнинг кейинги даврларида жуда асқотганини алоҳида таъкидлашим лозим. Ўша кезлари менга яқиндан ёрдам берган, касб сирларини беминнат ўргатган устозларим – айни дамда қарилик гаштини сураётган, нафақадаги подполковниклар – Гулнора Ҳолиқова ва Раҳматилла Хожимуҳамедовлардан жуда миннатдорман.Нодира аҳоли билан, хусусан, хотин-қизлар билан ишлашда самарали фаолият олиб боргани, муаммо ва масалаларини ўз вақтида ҳал қилгани, ҳуқуқий билимларини ошириш борасида сезиларли ишларни амалга оширгани алоҳида эътироф этилиб, “Йил аёли-2019” республика миллий танловида ташаккурнома билан тақдирланган.Хизмати давомида Нодира эксперт-криминалистика соҳасига жуда катта қизиқиши уни 2009 йилда эксперт-криминалистика бўлимига етаклади. Соҳага оид махсус билимларни ўзлаштиргач, хатшунослик борасида иш бошлади.Нодиранинг ўз ишига масъулият ва талабчанлик билан ёндашиши, ҳар бир топширилган ишни мантиқий якунига етказиши раҳбарият эътиборидан четда қолмади. 2020 йилда у пойтахт ИИББ Эксперт-криминалистика марказига катта эксперт лавозимига тайинланди.Айни пайтда подполковник, Нодира Зокирова Эксперт-криминалистика марказининг таҳлил ва ҳисобга олиш бўлими катта эксперти лавозимида хизмат олиб бормоқда. Пойтахтимиздаги туманлар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларидаги эксперт-криминалистика бўлимлари фаолиятини таҳлил қилиш билан бирга қабул қилинган режа ва тадбирларнинг ижросини таъминлаш борасидаги ишларнинг назоратини олиб боради. Шунингдек, ходимларнинг хизмат интизомига риоя қилишлари, юриш-туриши, фуқаролар билан муомаласи, йўл қўйилган хато - камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатади. Айтиш мумкинки, у бундай масъулиятли ва шарафли вазифани фидойилик билан бажариб келмоқда.Албатта, аёл учун энг муҳими – оила. Уй юмушлари, давлат ишлари, фарзандлар тарбияси, яқинлари билан муносабатларни тенг равишда олиб бориш осон иш эмас. Айниқса, ички ишлар идораларида хизмат олиб бораётган аёллар учун. Эҳтимол, шунинг учун бу соҳада ишловчи аёллар иродали, кучли ва чидамлидир. Бундай аёлларнинг жисмида қандайдир табиий бир устун борки, унга таяниб машаққатларни енгиб ўтишади. Бунга Н.Зокированинг ҳаёти ва иш фаолияти яққол мисолдир.- Профилактика бўлимида ишлаган даврим мен учун катта ҳаётий сабоқ бўлганини айтишим жоиз. Билдимки, кўплаб кўнгилсизликлар, ҳуқуқбузарликлар, адоват-низолар оилалардаги муҳит, тарбияга, кўп жиҳатдан ота-онанинг бир-бирига ўзаро ҳурмати, муносабатига боғлиқ экан. Шу боис, фарзандларимнинг тарбиясига бефарқ бўлмадим. Имкон қадар улар билан кўпроқ мулоқот қилишга, дўст тутинишга ҳаракат қилдим, - дея таъкидлайди қаҳрамонимиз.Уч нафар фарзандни ҳалол ризқ билан тарбиялаб, касб-корли қилган, икки нафар қизини яхши жойларга узатиб, тўрт неваранинг бувиси бўлиш билан бирга хизматини муваффақиятли давом эттираётган бу аёл ҳамкасблари, бош бошқарма ходимлари ўртасида катта обрў-эътиборга эга. Раҳбарият томонидан Нодиранинг хизматлари рағбатлантириб борилиши унинг фаолиятига бўлган эътибор ва масъулиятининг маҳсули эканлигига шубҳа йўқ.

25 Апрел 2024 йил

170

Бектемир тумани секторлар фаолияти мониторинг қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали раҳбари Шохрух Мамаджанов ҳамда сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси раҳбари ва тегишли мутасаддилар томонидан Бектемир тумани секторлари фаолияти таҳлил қилинди.Ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ туманнинг  ҳар 4 та сектор штабида бўлиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, сектор масъуллари билан йиғилиш ўтказилиб, Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор ҳамда “samaradorlik.uz” электрон платформасининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди. Уларга келгуси вазифалар, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

24 Апрел 2024 йил

394

Интерактив хизматлар

Text to speech