22 Апрел 2024 йил 715

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Шахсий таркибнинг маънавий-маърифий савиясини ҳар томонлама оширишга қаратилган ҳафта бошида ўтказиладиган тадбирнинг навбатдагиси лирик шоир Муҳаммад Юсуф ижодига бағишланди. Шоирнинг юксак ва табиий  ватанпарварлик туйғуси билан йўғрилган шеърияти, ҳаёти ва ижоди тўғрисида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети доценти, фалсафа фанлари доктори Ойша Қурбонова маъруза қилди. Маърузачи шоирнинг “Ватаним”, “Ўзбекистон” ва бошқа лирик шеърларида ўз аксини топган ватанга чексиз муҳаббат, яқинларимизни эъзозлаш, дўстлик, ор-номус, ҳақиқат, эзгулик, эркинлик каби туйғулари, шунингдек, уни содда ва самимий руҳда ўқувчига етказишдаги маҳоратига урғу берди. Шоирдан ўлмас  ижодий мерос қолганини таъкидлади.

Маъруза сўнгида Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи видеоролик намойиш этилди. Видеолавҳадан сўнг тадбирга таклиф этилган шоирнинг рафиқаси Назира Саломова сўз олди. Назира ас-Салом тахаллуси билан ижод қилаётган шоирнинг рафиқаси эл севган шоир билан бирга кечирган ҳаёт йўли, турмушда қандай инсон бўлганлиги, фарзандларига, яқинларига меҳри, ўзгаларга саховати борасида сўзлади. Шоир ҳаёт бўлганида бу йил муборак етмиш ёшни қаршилаган бўлишини, афсуски, ҳаётни жуда севгани ўлароқ эрта кетганини қайд этиб ўтди.

Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Барча янгиликлар

Text to speech