22 Апрел 2024 йил 799

Тошкент шаҳар ИИББ: ёшлар муаммоларига ечим топилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ соҳавий хизматлари ҳамда туман ИИО ФМБлари томонидан оталиққа олинган ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, яқинда Тошкент шаҳар ИИББ Тиббиёт бошқармаси поликлиникаси раҳбарияти томонидан Учтепа тумани «Қозигузар» МФЙда яшовчи 14-30 ёшда бўлган ёшларни соғлиғини текшириш, муаммоларини ҳал қилиш ва амалий ёрдам бериш мақсадида тиббий курикдан утказилди. Малакали кардиолог, терапевт, жарроҳ, офтальмолог ва бошқа шу каби шифокорлар ёшларни кўрикдан ўтказиб, соғлом турмуш тарзини олиб бориш, спорт билан шуғулланиш ва ўзини чиниқтириш бўйича тавсиялар берди. 

Бундан ташқари юқорида қайд этилган маҳаллада ёшларни хатловдан ўтказиш жараёнида иш излаб юрган айрим фуқаролар борлиги аниқланди. Жумладан, маҳалла ёш фуқароси Х. Абдуманнопов масъуллар билан суҳбат давомида анчадан бери иш излаб юрганлигини, ишга жойлашишда амалий ёрдам сўради. Фуқаронинг масаласи жойида ҳал этилиб, кийим-кечак учун рангли тасвирлар босиш цехига ишга жойлаштирилди.

Шу билан бирга ўрганишлар давомида шу маҳалланинг яна бир фуқароси А. Мирбабаев ишлаш мақсадида Швециянинг Стокгольм шаҳрида автосервисда муҳандис бўлиб ишлаши маълум бўлди. Масъуллар фуқаро билан видеоалоқа орқали мулоқот қилиб, муаммолари билан қизиқди. Суҳбат давомида фуқаро билан доимий алоқада бўлишга келишиб олинди.

Энг муҳими, жойларда ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар билан белгиланган режа асосидаги тизимли ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда. 

Барча янгиликлар

Text to speech