15 Январ 2024 йил 250

Шарафли хизматга муносиб рағбат

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташаббуси билан ўтказиб келинаётган «Йил аёли» ва «Гендер тенглик фаоли» миллий танловининг ҳудудий босқичларида хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи яхшиланишига, улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга муносиб ҳисса қўшган фаол ходималар зафар қучишди.

Қувонарли жиҳати, Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Ширин Норматова ҳам «Йил аёли» миллий танловида «Йилнинг энг ватанпарвар аёли» номинатсиясининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиби бўлди.

– Пойтахт ҳудудида хотин-қизлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, муаммоларини ҳал этиш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилди, – дейди подполковник Ширин Норматова. – Жумладан, пойтахт ҳудудида яшовчи хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёлларга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган «Мен кучли аёлман!» лойиҳамиз қўллаб-қувватланиб, бу борадаги тадбирлар изчил ўтказиб келинмоқда ва ўз самарасини бермоқда. Бу каби хайрли ишларни келгусида ҳам давом эттириб, хотин-қизларга энг яқин кўмакчи бўлиш, уларнинг дард-у ташвиши билан яшаш ва ишлашни ўзимизнинг олий вазифамиз, деб биламиз.

Сарвар Собиров,

ўз мухбиримиз.

Тошкент шаҳри

© Қалқон | Щит журнали 1-сон

Барча янгиликлар

Text to speech