15 Март 2024 йил 8447

Корея Республикаси миллий полиция агентлиги делегацияси Тошкент шаҳар ИИББ га ташриф буюрди

Яқинда Корея Республикаси миллий полиция агентлиги делегацияси Тошкент шаҳар ИИББда бўлишди.

Делегация аъзолари бош бошқарманинг Ягона тезкор бошқарув маркази фаолияти билан танишиб чиқди. Меҳмонлар марказда замон талабларига мос равишда яратилган замонавий шарт-шароитлар, ахборот-технологиялари билан танишиб, мажмуага ички ишлар, адлия, соғлиқни сақлаш, транспорт ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия, Солиқ қўмитаси каби идораларнинг 55 та электрон базаси интеграция қилинганлигига юқори баҳо бердилар.

Учрашув давомида Корея томони ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Малака ошириш институтида ҳам Симуляция ўқув маркази (ситуацион бошқарув маркази, “102” хизмати, навбатчилик қисми)ни ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, делегация Тошкент шаҳар ИИББ “Шон-шараф” музейига ташриф буюрдилар ва республика ички ишлар органлари шаклланишининг турли босқичларида ишлатилган форма-кийимлари, авто ва мототранспорт, махсус восита ва қуроллар экспозициялари ҳақида маълумот олдилар.

Барча янгиликлар

Text to speech