Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш марказида боди-арт байрам тадбири ўтказилди

Марказ ходимлари томонидан ташкиллаштирилган “Ранглар жилоси” шиори остида ўтказилган байрам болаларга хурсандчилик бағишлади.

Байрам давомида болалар ўзлари яхши кўрган мультфильмлар, эртак ва ҳайвонот оламидаги қаҳрамонларга айланиш имконига эга бўлишди. Болаларнинг юзлари ва баданларига тери учун хавфсиз бўлган махсус гипоаллерген бўёқ ёрдамида расмлар ва нақшлар чизилди. Болалар ўз фантазияларига эрк бериб, қувноқ қаҳрамонларни тасвирлашга ҳаракат қилишди.

Яхши кайфият, табассум ва кулгулар байрам шукуҳини яратди. Кўпчилик бир-бирига боди-арт суратларини чизиши барчанинг кайфиятини кўтарди.