Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимларига навбатдаги махсус унвон бериш тадбири бўлиб ўтди

Шу кунларда Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармаси томонидан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг шахсий таркиби вакилларига навбатдаги махсус унвон бериш тадбири ўтказилди. Шаҳодат комиссияси таркибидан Кадрлар бошқармаси, тиббиёт бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг масъул ходимлари жой олишди. Шаҳодатлаш давомида ходимларнинг сиёсий, ҳуқуқий, касб соҳалари бўйича билим даражалари баҳоланиб, психологик ва спорт синовлар натижалари ҳам инобатга олинди.