Шайхонтоҳур туманидаги йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот

5 июль куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 23 июнь куни тахминан соат 09:00 да Нурафшон кўчасида 23 ёшли Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси 23 ёшли Дилмурод Й. 45 ёшли М.В. бошқарувидаги Lifan скутерига тўқнашган. Тўқнашув натижасида скутер ҳайдовчисига тан шикастлари етган бўлиб, у шифохонага етказилган.

ЙТҲнинг тахминий сабаби: автомобиль ҳайдовчиси скутерни пайқамай қолган, автомобилининг ҳаракат тезлиги ўз вақтида тўхташ имконини бермаган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли автомобиль ҳайдовчилари! Баъзида кўриш қобилиятингиз панд бериб, кичикроқ техника ва пиёдаларни кўрмай қолишингиз мумкин. Шуни унутмаслик даркор ва йўлнинг бутун ҳудудига эътибор қаратиб юриш керак. Тезликни йўл шароитини инобатга олган ҳолда танланг.