Учтепа туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

24 июнь куни тахминан соат 09.00 да Учтепа тумани Заргарлик ва Ширин кўчалари кесишмасида “МАН” юк автомобили ҳайдовчиси 58 ёшли Ҳамидулла Ш. 36 ёшли пиёда Сергей Б.ни уриб юборган. ЙТҲнинг тахминий сабаби: юк автомобили ҳайдовчиси йўлнинг тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчасидан кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолган.

Пиёда ЙТҲ сабабли олган тан шикастлари билан шифохонага етказилди.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. 

Ҳурматли ҳайдовчилар! Тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчасига яқинлашар экансиз, тезликни пасайтиринг. Ушбу оддийгина одатингиз келажакда бахтсизликни олдини олиши мумкин.