Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари мобиль телефон ўғирлигида гумонланувчи шахсни иссиқ издан қўлга олишди

Пойтахт ички ишлар органларига ариза билан Тошкент вилоятида яшовчи 31 ёшли Нигина А. мурожаат қилди. Унинг маълум қилишича, 2 июль куни Чилонзор туманидаги “Чинни бозорда” бўлганида номаълум шахс унинг сумкасидан 600.000 сўмлик “Самсунг” русумли мобиль телефонини ўғирлаб кетган. Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида гумонланувчи тариқасида Олмазор туманида яшовчи, муқаддам судланган 45 ёшли Қурбон А. қўлга олинди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 2 қисми (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахт меҳмонлари! Бозор, дўкон, савдо маркази каби жамоат жойларида бўлганингизда шахсий буюмларингизни назорат қилинг.