Мобиль телефон ўғирлигида гумонланувчи шахс қўлга олинди

1 июль куни Бектемир тумани ИИО ФМБга 30 ёшли Зафар Х. мурожаат қилди. Аризачининг маълум қилишича, тахминан соат 06.30 да номаълум шахс унинг корхонасининг эшиги очиқлигидан фойдаланиб, «Редми 6» русумли мобиль телефонини ва унинг қолипи ичида бўлган 200 АҚШ долларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи – 49 ёшли Тошкент вилоятилик Ғулом У. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.