Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ жиноят қидирув хизмати ходимлари ўғриликда гумонланувчи шахсни бир неча соат ичида қўлга олишди

3 июль куни тахминан соат 20.15 да Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБга 35 ёшли Муроджон М. мурожаат қилиб, унинг “Мерседес” русумли автомобили салонидан ноутбукини ўғирлаб кетган номаълум шахсга нисбатан чора кўришни сўради. Жабрланувчи автомобилини ТТЗ-1 массивидаги кўп қаватли уйнинг ёнида қолдирганини маълум қилди. Шу билан бирга, олд йўловчи ўриндиғи томондаги ойна очиқ қолганини ҳам тан олди. Мазкур факт асосида Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 1 қисми (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган тезкор-қидирув чоралари натиасида жиноят қидирув хизмати ходимлари гумонланувчи тариқасида 50 ёшли Бахтиёр А.ни қўлга олишди. Тергов давом этмоқда.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Автомобилингизни тарк этишдан олдин эшик ва ойналар беркитилганига ишонч ҳосил қилинг. Автомобиль салонида қимматбаҳо буюмларни қолдирманг.