Хонадонни кредитга олиб беришни ваъда қилган шахслар фирибгарликда гумонланиб, қўлга олиндилар

Яшнобод тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг январь ойида 37 ёшли Фаррух М. ва 29 ёшли Фаррух М.лар 42 ёшли Гулнора З.нинг ишончига кириб, хонадонни кредитга олиб беришни ваъда қилишган. Шу баҳона улар аёлдан 7500 АҚШ доллари олишган, аммо ваъдаларида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлар. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.