Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари хонадондан содир этилган ўғирликни фош этишди

18 июнь куни Юнусобод тумани ИИО ФМБга 40 ёшли Нозима Р. мурожаат қилди. У уйининг эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб, ичида шахсий ҳужжатлари, 700.000 сўм, пластик карталар ва 1.800.000 сўмлик телефон бўлган сумкасини ўғирлаб кетган шахсни топишда ёрдам сўради. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси («Ўғрилик») ва 227 моддаси («Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Жиноят қидирув ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи аниқланиб, мазкур туманда яшовчи 41 ёшли Даврон Г. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.