Фирибгарлик факти бўйича жиноий иш қўзғатилди

Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан олиб борилган тергов ишлари давомида аниқланишича, 31 январь куни уч нафар эркаклар 25 ёшли Бехруз Ф.дан 650 АҚШ долларилик ноутбук сотиб олишмоқчи бўлишган. Улар пулни бир неча кун ичида тўлашларини ваъда қилганлар. Вақт ўтишига қарамасдан харидорлар пулини тўлашга шошмасдилар. Бехруз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилди. Фирибгарликда гумонланувчи шахслар – 39 ёшли Отабек Э., 29 ёшли Рустам Х. ва 30 ёшли Бобир М.лар қўлга олиндилар. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.