Фирибгарлик факти бўйича жиноий иш қўзғатилди

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 17 апрель куни 27 ёшли муқаддам судланган наманганлик Дилдора М., интернет орқали 18 ёшли Файзуллоҳ Б. билан танишиб, унга Мисрдан келтирилган мобиль телефон ва соат харид қилишни таклиф қилган. Қиз 1.150 АҚШ доллари олиб, йигитган ваъда қилинган молни бермаган. Пулларни эса ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.