Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари бозордан мол ўғирлаганликда гумонланувчи шахсни қўлга олишди

2 июль куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга бозорда сотувчи бўлиб ишловчи 37 ёшли Малика Н. ариза билан мурожаат қилди. Унинг маълум қилишича, шу куни тахминан соат 06.30 да номаълум шахс дўкон ташқарисида қаровсиз қолдирилган молларни (10.000.000 сўмлик аёллар бўйинбоғ ва рўмомаллари) ўғирлаб кетган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Пойтахт ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ўғриликда гумонлануви 32 ёшли қашқадарёлик Баходир П. қўлга олинди.